Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангела Меркель Германия канцлери лавозимига тасдиқланди

Ангела Меркель Германия канцлери лавозимига тасдиқланди

Бир муддат муқаддам Ангела Меркель тўртинчи бор канцлер лавозимига сайланганди.

Фото: «Reuters»

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ангела Меркелни канцлер лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Канцлерни тайинлаш маросими Берлинда, Белвью саройидаги президент қароргоҳида бўлиб ўтди.

Бир муддат муқаддам Ангела Меркель тўртинчи бор канцлер лавозимига сайланганди.

Маълумки, Германияда биринчи рақамли шахс канцлер ҳисобланади. Мамлакат президенти эса рамзий ваколатларга эга. Шундай ваколатлардан бири сайловлар натижасига кўра етакчини канцлер лавозимига тайинлашдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг