Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меркел президент бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди

Меркел президент бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди

Фото: AP Photo

Германия собиқ канцлери Ангела Меркел мамлакат президентлиги учун курашиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо сиёсатчининг матбуот котиби хабарларни инкор этди, хусусан, Tagesspiegel нашри саволига жавобан «Бу уйдирма», деди.

Аввалроқ Германиянинг Bild нашри «Яшиллар» партияси 71 ёшли Меркелни 2027 йилги федерал президентлик сайловида номзод сифатида кўраётгани ҳақида ёзган эди. Хабарда айтилишича, бу миш-мишлар Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) раҳбариятида, хусусан, Фридрих Мерцда хавотир уйғотган.

Шу пайтгача Германиянинг биронта собиқ канцлери федерал президент лавозимини эгалламаган. Айни пайтда ушбу лавозим эгаси — Франк-Валтер Штайнмайер, бу унинг иккинчи ва сўнгги муддатидир. Янги президент сайлови 2027 йил бошида, кечи билан февралда ўтказилиши керак.

Меркелнинг катта сиёсатга қайтиши ҳақидаги эҳтимолий гапларнинг ўзиёқ амалдаги канцлер Мерцнинг тинчини бузиши аниқ. Чунки Германия тарихида канцлер лавозимида ишлаган (2005–2021 йиллар) биринчи аёлнинг жаҳон сиёсатидаги нуфузи шунчаликки, ҳатто ҳозир ҳам унинг фонида Мерц «кўринмай қолиши» мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг