Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди (фото)

Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Самарқанд вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Президент Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди.

Тизимда амалга оширилаётган ишлар, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар ҳақида ахборот берилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига эътибор қаратилди. 

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони вазиятни доимий таҳлил қилиш, хатарларнинг олдини олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди. Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби буюк саркардаларимиз ҳарбий маҳоратини ўрганиш, ўқув-тактик методикани ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш зарурлигини таъкидлади. 

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Халқимиз тинчлик-осойишталиги учун ҳар куни ўз устингизда ишлашингиз, профессионал тайёргарлик даражангизни мунтазам ошириб боришингиз керак. Ёш авлодга намуна, халқимизга ғурур-ифтихор бўлишларингиз зарур, деди Президентимиз аскар ва офицерлар билан мулоқотда.

Шавкат Мирзиёев замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларни кўздан кечирди. Таклиф этилаётган ҳарбий кийимлар билан танишди. 

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ҳарбий либослар миллийлигимизни акс эттирадиган, тарихда қоладиган бўлиши керак. Шунинг учун бу масалани ҳар томонлама ўйлаш, лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйиш зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг