Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновация вазирига германиялик ўринбосар тайинланди

Инновация вазирига германиялик ўринбосар тайинланди

Карстен Хайнс.

Фото: Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчихонаси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия фуқароси Карстен Хайнс Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш мақсадида республиканинг ГФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Таълим ва илмий тадқиқотлар федерал вазирлиги билан қатор музокаралар олиб борилди ва улар якунлари бўйича немис томони Инновация вазирлиги билан ишлаш учун эксперт юборишга розилик билдирди.

Вазир ўринбосари лавозимига бевосита ушбу вазирликда фаолият олиб борувчи тажрибали мутахассис тавсия қилинди. Карстен Хайнс Тошкентда бўлиб, Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликларида учрашувлар ўтказган.

Германия ҳукумати учун давлат хизматчисининг бошқа мамлакат ҳукуматида юқори лавозимга тайинланиши биринчи шу каби ҳолат бўлди. Мазкур қарор Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг