Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев «C5+1» форматидаги саммитда иштирок этиш учун Вашингтонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев «C5+1» форматидаги саммитда иштирок этиш учун Вашингтонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлатига амалий ташрифи якунланди.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиб, унда барқарор ва инклюзив ижтимоий тараққиётни амалга ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни яхшилаш бўйича глобал шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан ҳам самарали музокара ўтказди.

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг «C5+1» форматидаги саммитида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Президентимиз АҚШ Президенти Дональд Трамп, Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари, АҚШ вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёнинг АҚШ билан минтақалараро ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирлар якунида қатор икки ва кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг