Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда

Фото: «President.uz»

Пастдарғом туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари салоҳияти чексиз бўлган бу вилоятдаги мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганини қайд этди. 2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот атиги 2,5 фоизга ўсган. Бу республика кўрсаткичидан 2 баробар камдир. Вилоятдаги иқтисодий аҳвол ижтимоий ҳолатга салбий таъсир қилган.

Бугун Самарқандда қарийб 107 минг одам ишсиз экани, бу масалани ҳал этиш учун мавжуд резервлар ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳисобига 120 мингдан зиёд иш ўрни яратиш вазифаси қўйилгани таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг