Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон Президенти Тошкентга келди

Тожикистон Президенти Тошкентга келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон Президенти Тошкентга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ЎзА хабарида ёзилишича, ташриф асносидаги музокараларда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг, унга узоқ муддатли ва кенг кўламли тус беришнинг устувор йўналишларини белгилаб оладилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги анъанавий қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилмоқда.

Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказиш, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиш ҳам жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг