Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Путин сайловда кимга овоз берди?

Владимир Путин сайловда кимга овоз берди?

Фото: «Kremlin.ru»

Бугун, 18 март куни Россия Федерациясида муҳим сиёсий жараён — Президент сайлови бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сайловда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам овоз берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

Овоз беришдан кейин журналистлар Президентни саволга тутишди, Путин эса ўз услубида жавоб берди. ОАВ ходимларининг тагдор саволларига давлат раҳбари ҳам ҳазиломуз ва тагдор қилиб жавоб қайтарди.

Савол: Владимир Владимирович, бугунги режалар қандай?

Жавоб: Доимгидек: бир неча амалий учрашувлар бор.

Савол: Сайловда ғалаба қозониш учун сизга қанча овоз тўплаш кифоя қилади, деб ўйлайсиз?

Жавоб: Россия Федерацияси Президенти вазифасини бажариш ҳуқуқини беришга етса бўлди.

Савол: Владимир Владимирович, овоз беришингиз балки қийинроқ бўлгандир, ўзингиз учун овоз бериш ноқулай ҳар ҳолда. Ёки «Овоз беролмайман»ни белгиладингизми?

Жавоб: Нега энди «овоз беролмайман»? Мен мамлакат тараққиёти учун таклиф этилган дастуримнинг тўғрилигига ишонаман.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг