Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳим сиёсий жараён. Россияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Муҳим сиёсий жараён. Россияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Фото: «DP.ru»

Бугун, 18 март куни Россия Федерациясида Президент сайлови бошланди. Рус нашрларининг хабарига кўра, энг биринчи бўлиб сайлов участкалари Чукотка автоном округи ва Камчатка ўлкасида очилган.

Москва вақти билан 01:00 сайлов участкалари Приморье, Хабаров ўлкаси ва Еврейлар автоном округида очилган. Амуролди, Ёқутистон ва Байкалортида эса Москва вақти билан 02.00да овоз бериш жараёни бошланган, дейилади «Спутник» нашри хабарида.

Президент сайловларида овоз бериш соат 08.00дан 20.00га қадар бўлиб ўтади. Сайлов участкалари сони жами 97 мингтани ташкил этади, улардан 400дан ортиғи хорижда жойлашган.

2018 йилги федерал сайловларда илк бор янги механизм қўлланилмоқда — бунда Россия фуқаролари ўзлари бўлиб турган ҳудуддан овоз бериш имкониятини қўлга киритдилар.

Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова маълумотига кўра, ўзлари бўлиб турган ҳудуддан овоз берадиган россияликлар сони 5,5 миллион нафарни ташкил қилади.

Россиядаги сайловлар жараёнини 109 мамлакатдан бир ярим минг нафарга яқин халқаро кузатувчилар кузатиб борадилар. Уларнинг орасида Ўзбекистон делегацияси ҳам бор.

Биз Ўзбекистондаги Россия элчихонаси билан боғланиб, у ердаги аҳвол билан қизиқдик. Элчихонадан маълум қилишлари, у ерда сайлов учун ҳамма шароит яртилган. Россиядан махсус экспертлар ҳам ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг