Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокими ММА жангчиларига биттадан «Спарк» ва юз миллион сўм пул берди (видео)

Андижон ҳокими ММА жангчиларига биттадан «Спарк» ва юз миллион сўм пул берди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун, 6 ноябрь куни Aндижондаги олимпия заҳиралари мактаб-интернатида «Беш ташаббус билан келажак сари» шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ММА жангчиларини мукофотлади.

«Водий бозор» канали эълон қилган видеодан кўриш мумкинки, Тошкентда илк бор ташкил этилган ММA (аралаш жанг) бўйича GFC 20 турнирида ғалаба қозонган андижонлик — Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов ва Ахлиддин Мирзадавлатовга «Спарк» автомобиллари калитини топширди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Нурсултон Рўзибоевга спорт анжомлари учун юз миллион сўм нақд пул кўринишидаги сертификатни ҳам совға қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг