Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Аякс» сафарда рақиби дарвозасига жавобсиз 13 та гол киритди (видео)

«Аякс» сафарда рақиби дарвозасига жавобсиз 13 та гол киритди (видео)

Фото: «Football.ua»

Нидерландия чемпионатининг олтинчи турида Амстердамнинг «Аякс» клуби сафарда, «Де Кул» стадионида маҳаллий «Венло» жамоасини қақшатқич мағлубиятга учратди — 13:0.

«Аякс» сафида 19 ёшли форвард Ласина Траоре пента-трик (бешта гол) қайд этди, Юрген Эккеленкамп ва Клас-Ян Хунтелар иккитадан, Душан Тадич, Антони, Дейли Блинд ва Лисандро Мартинеслар биттадан голга муаллифлик қилишди.

Траоре, шунингдек, бешта голи ёнига учта ассист ҳам ёзиб қўйди, Антони эса иккита.

Шуни ҳам ҳам таъкидлаш кераки, Ханс де Конинг («Венло» бош мураббийи) жамоаси 51-дақиқада Кристиан Кум қизил карточка олганидан сўнг майдонда камчилик бўлиб қолганди.

Охирги беш ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонган «Аякс» 15 очко билан турнир жадвали пешқадамига айланди,  «Венло» эса 5 очко билан 11-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг