Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гвардиоланинг «Сити»даги илк соврини. Англия лига кубоги финалида «Арсенал» мағлуб этилди (видео)

Гвардиоланинг «Сити»даги илк соврини. Англия лига кубоги финалида «Арсенал» мағлуб этилди (видео)

Фото: Чемпионат.com

Англия кубоги мусобақасанинг жорий йилги мавсуми якунига етди. Ҳал қилувчи баҳсда «Арсенал» – «Манчестер Сити» тўқнашуви бўлиб ўтди ва ўйин АПЛ пешқадами «шаҳарликлар»нинг йирик ғалабаси билан якун топди.

«Шаҳарликлар» сафида Агуэро, Компани ва Сильва биттадан гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади. Ушбу соврин «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун биринчиси ҳисобланади.

Бу «Арсенал»нинг «Уэмбли» стадионида сўнгги 19 йилдаги энг ёмон натижаларидан биридир. «Тўпчилар» сўнгги бор «Уэмбли»да 1999 йилнинг октябрида ЕЧЛ доирасида «Барселона»га қарши баҳсда 4 та тўп ўтказиб юборган эди. Ўшанда каталонияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Англия кубоги. Финал.
Арсенал – Манчестер Сити 0:3.
Голлар: 0:1 – 18 Агуэро, 0:2 – 58 Компани, 0:3 – 65 Сильва.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг