Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпиони!

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпиони!

Фото: «Chess.com»

Варшавада шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов — рапид (тезкор шахмат) йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!

9,5 очко билан тай-брейкка чиққан Нодирбек россиялик Ян Непомняшийни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратди: аввалига қора доналарда ўйнаган юртдошимиз дуранг қайд этган бўлса, иккинчи ўйинда оқ доналарни суриб, ўйинда тўлиқ устунликни сақлаган ҳолда рақиби устидан зафар қозонди. Бу ўйин унинг чемпионлиги учун етарли бўлди.

Нодирбек рапид йўналишида энг ёш жаҳон чемпиони!  

Аввалроқ Нодирбек Абдусатторов шахмат қироли, мутлақ жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратгани ҳақида хабар бергандик.

Нодирбек турнир давомида Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфанд каби донгдор рақиблари устидан ғалаба қозонди.

Ўзбек шахмати 2021 йилни ёрқин ғалаба билан кузатмоқда. 

Шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионлари

  • Анатолий Карпов (Собиқ Иттифоқ, 1988)
  • Гарри Каспаров (Россия, 2001)
  • Вишванатан Ананд (Ҳиндистон, 2003
  • Левон Аронян (Арманистон, 2009)
  • Гата Камский (АҚШ, 2010)
  • Сергей Карякин (Россия, 2012)
  • Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон, 2013)
  • Магнус Карлсен (Норвегия, 2014)
  • Магнус Карлсен (Норвегия, 2015)
  • Василий Иванчук (Украина, 2016)
  • Вишванатан Ананд (Ҳиндистон, 2017)
  • Даниил Дубов (Россия, 2018)
  • Магнус Карлсен (Норвегия, 2019)
  • Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2021)
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг