Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎФФ Президенти: «Вадим Абрамов ўзбек футболига керак эмас»

ЎФФ Президенти: «Вадим Абрамов ўзбек футболига керак эмас»

Вадим Абрамов.

Фото: «Gettyimages»

«Вадим Абрамов замонавий футболдан орқада қолиб кетган, унда эскича фикрлаш мужассам», деди Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов «Газета.уз»га берган интервюсида.

«Менимча, ўзбек футболига бундай одамлар керак эмас. У 16 жамоани хоҳлайди, чунки унинг «Нефтчи»си (мавсум якунига кўра 15-ўрин) янги форматда Про-лигага тушиб кетиши керак. Пастки лигада эса у ишлашни истамайди. Унда нега вақтлироқ уйғонмади. Агар шунчалик уста бўлса, клубни Про-лигидан Суперлигага чиқаришга ҳаракат қилсин. Агар ишлашни истамасанг, ёшларга ўрнингни бўшат. Биз бундайлар билан келишиб, олдинга ҳаракатлана олмаймиз», изоҳ берган ЎФФ раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг