Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олимпиячилари Кенияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон олимпиячилари Кенияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кенияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг. Андижон. 2018 йил 23 март.

Фото: «Championat.asia»

Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, мамлакатимиз футбол ишқибозларига олам-олам қувонч ҳадя этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кенияга ютқазиб қўйди. Учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди. 22-дақиқада Онянго Криспинус олимпиа терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилган бўлса, 33-дақиқада Мутамба Пистоне ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров 75-дақиқада кенияликлар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур вазиятда Забиҳилло Ўринбоев ҳакам томонидан белгиланган пенальтини ижро этган, бироқ дарвозабон тўп йўналишини топиб, зарбата қайтара олган эди. Қайтган тўпга Андрей биринчи бўлиб етиб келди ва гол урди. Мазкур ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасида яна бир учрашув бўлиб ўтади. Навбатдаги ўйин 26 март куни Фарғонада бўлииши режалаштирилган.


Ўртоқлик ўйини

23 март. Андижон, «Баркамол авлод» стадиони

Ўзбекистон U23 - Кения U23 - 1:2

Голлар: Андрей Сидоров (75)  Онянго Криспинус (22), Мутамба Пистоне (33)

Амалга оширилмаган пенальти: Забиҳилло Ўринбоев (75, дарвозабон)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шоҳрух Аъзамов, Равшан Кападзе (барчаси Фарғона), Анвар Маражабов (Андижон).

Назоратчи: Султон Зайлобидинов (Фарғона).

Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Ислом Қобилов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобир Абдихолиқов (Андрей Сидоров 70).

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров

Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли

Бош мураббий: Мбиндйо Френсис Киманзи

Огоҳлантириш: Ҳожиакбар Алижонов (40)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг