Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади — Осиё кубоги саралаши

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи «E» гуруҳи 2-тури доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Олимпия жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Бишкекдаги ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди.
Ўйиннинг 14-сониясидаёқ Бекназ Алмазбеков ҳисобни очди (1:0). Орадан ўн дақиқа ўтиб Рустам Турдимуродов мувозанатни тиклади (1:1). 42-дақиқада Беҳрузбек Аскаров Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди (1:2), 56-дақиқада Арсен Шершенбеков ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувда бошқа гол киритилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Ҳозирда ҳар икки жамоанинг ҳисобида 4 очкодан бор. Бироқ тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон гуруҳ етакчиси бўлиб турибди.
Осиё кубоги саралаш босқичи, «E» гуруҳи 2-тур
Қирғизистон — Ўзбекистон 2:2
Голлар: Бекназ Алмазбеков (1), Арсен Шершенбеков (56) — Рустамов Турдимуродов (11), Беҳрузбек Аскаров (42).
Ўзбекистон (U-23) жамоаси кейинги ўйинни 9 сентябрда Фаластинга қарши ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter