Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси Камерун билан ўртоқлик ўйини ўтказадими?

Ўзбекистон терма жамоаси Камерун билан ўртоқлик ўйини ўтказадими?

Фото: www.ftbl.ru

Бир неча кун олдин Камерун интернет сайтларининг бирида 28 май куни Тошкентда Ўзбекистон ва Камерун терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида хабар тарқатилган эди. Ушбу хабар мамлакатимиздаги бир қатор спортга ихтисослашган нашрларда ҳам эълон қилинди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ушбу хабарга изоҳ берди. Ташкилот расмийларининг билдиришича, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ.

«Бу хабарлар асоссиз. Ўзбекистон терма жамоасининг Камерун билан ўртоқлик ўйини борасида келишув ҳозирча йўқ.

Боз устига ўша кунлари Ўзбекистон суперлига ўйинлари бор, бошқа ўртоқлик ўйинлари режалаштирилмаган», — деб айтди ассоциациясининг матбуот хизмати вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг