Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоасининг Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлари «Спорт» телеканалида намойиш этилади

Ўзбекистон терма жамоасининг Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлари «Спорт» телеканалида намойиш этилади

Фото: «Uzhits.net»

Хабарингиз бор, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Кеча терма жамоа аъзолари «Пахтакор» стадионида машғулот олиб боришди. Аввал хабар қилинганидек, миллий терма жамоани сафардаги ўртоқлик ўйинларида мураббийлар кенгаши бошқариб боради. Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев, Шота Арвеладзе каби мутахассислар терма жамоани шакллантириш, таркибга футболчиларни жалб қилиш ва машғулотлар олиб боришда Темур Кападзега ўз маслаҳатларини бериб ўтишди.

Аммо Шота Арвеладзе ва Рўзиқул Бердиев миллий терма жамоа билан Марокашга боришмайди. Арвеладзе ФИФА кунларидан фойдаланиб оилавий масала бўйича Грузияга йўл оладиган бўлди. Рўзиқул Бердиев эса «Насаф» клуби билан ОЧЛнинг навбатдаги ўйинига тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистонда қоладиган бўлди.

Миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича, бугун терма жамоамиз Темур Кападзе ва Миржалол Қосимов бошчилигида мазкур ўйинларни ўтказиш учун жўнаб кетди. Вакилларимиз Касабланкага Туркиянинг Истанбул шаҳри орқали учиб кетишди.

Футболчиларимиз Туркияда бир кун машғулот ўтказишади ва кейин Марокашга йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши учрашув 23 март куни Тошкент вақти билан 22:00да, Марокашга қарши баҳс эса бизнинг вақт билан 27 дан 28 март кунига ўтар кечаси соат 01:00да бошланади. Ушбу ўйинлар «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг