Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперлиганинг 10-тур ўйинларига салкам 90 минг томошабин келди

Суперлиганинг 10-тур ўйинларига салкам 90 минг томошабин келди

Фото: ЎФА расмий сайти

Суперлиганинг 10-турида стадионларга ташриф буюриш бўйича рекорд натижа кузатилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида хабар берилган.

Бунгача рекорд, Суперлиганинг 3-турига тегишли эди ва унда жами 85 209 нафар томошабин келган эди. Суперлиганинг 10-турида эса, бу кўрсаткич 88 564 нафар мухлисни ташкил этди ва бу мавсум рекорди ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, чемпионатнинг 10-турига келиб стадионларда учрашувларни томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлислар сони жами 651 453 нафарни ташкил этди ва бу аввалги мавсум билан солиштирганда деярли 2.5 баробар кўпроқ натижа ҳисобланади. Аввалги мавсум Олий Лигада 12та эмас, балки 14та клуб иштирок этгани ва учрашувлар сони кўпроқ бўлганини ҳисобга олсак, бу анча ижобий натижадир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг