Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Токио-2020: Тасмурадов ютқазиб қўйди, Мўминжон Абдуллаевда тезкор ғалаба

Токио-2020: Тасмурадов ютқазиб қўйди, Мўминжон Абдуллаевда тезкор ғалаба

Фото:«Olympic.uz»

Бугундан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида юнон-рум кураши усталари баҳсларга киришди. Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб Элмурат Тасмурадов кураш олиб борди.

-60 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз дастлабки даврани украиналик Ленур Темировга қарши ўтказди. Муросасиз курашларга бой бўлган баҳс украиналик курашчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди Темиров финалга етиб борган тақдирда Тасмурадов бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Яна бир классик курашчимиз Мўминжон Абдуллаев (130 кг) Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги ўз учрашувини ўтказди. Ҳамюртимиз биринчи даврада эстониялик Артур Витининга қарши гиламга чиқди.

Тажриба бобида устун бўлган вакилимиз ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиш учун атиги 31 сония сарфлади холос. Якуний ҳисоб 8:0. Энди Абдуллаев кейинги даврада Чили ва Тунис вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан курашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг