Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вадим Абрамов «номуайян муддатга» футболдан четлаштирилди

Вадим Абрамов «номуайян муддатга» футболдан четлаштирилди

Вадим Абрамов Ўзбекистон термасини илк бор Осиё кубоги ярим финалига олиб чиққан.

Foto: www.the-uff.com

Ўзбекистон футбол федерацияси «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни номуайян муддатга футболдан четлаштирди. Бу ҳақда федерация расмий сайтида хабар берилди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг клублар бошлиқлари ва мураббийларига нисбатан белгиланган талабларни сўзсиз ижро этиш ва Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан қабул қилинган қарорларни нотўғри талқин қилиниши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг 2017 йил 16 декабрдаги 9-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда баён этилишича, Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодексининг 5.41-бандига биноан, ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирганлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг «д» кичик бандига мувофиқ, «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов номуайян муддатга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди.

Мазкур қарор эълон қилингандан сўнг, «Championat.asia» сайти ходими Хайрулла Холиқов Абрамов билан боғланган. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи эса бу қарордан мутлақо бехабар эканини маълум қилган.

Вадим Абрамов
Фото: Google.com

Ҳа, шундайми? Биз — футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил Олий ва Биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин. 

Вадим Абрамов

Абрамов, шунингдек, федерацияга бориб, ушбу қарор юзасидан изоҳ талаб қилишини қўшимча қилган.

Кимгадир гапларим ёқмаган бўлса, кечанинг ўзида юзимга айтса бўларди. Энди федерацияга ўтиб тушунтириш беришларини сўрайман. Агар ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун мени четлатишлари шарт эмас, ўзимга айтса индамай футболдан кетаман.

Вадим Абрамов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг