Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг кучли армиялар рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Энг кучли армиялар рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Фото: «YouTube»

«Global Firepower» энг кучли армиялар рейтингини эълон қилди: жами 136 мамлакат орасида Ўзбекистон 39-ўринни эгаллади.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари рейтингда қуйидагича жойлашди: Қозоғистон — 50-ўрин, Туркманистон — 80-ўрин, Қирғизистон — 91-ўрин, Тожикистон — 96-ўрин.

Афғонистон армияси ушбу рейтингда 71-ўриндан жой олди.

Дастлабки уч ўринда — АҚШ, Россия ва Хитой.

Шунингдек, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Германия етакчи ўнликда.

Рейтингдаги охирги уч мамлакат — Суринам, Либерия ва Бутан.

«Global Firepower» рейтинги 55 хил кўрсаткичга асосланади, қурол-яроғнинг нафақат умумий сони, балки хилма-хиллиги ҳам эътиборга олинади. Рейтинг асосланган формула кичик, аммо технологик жиҳатдан тараққий этган мамлакатларга йирик, бироқ технологиялари қолоқроқ мамлакатлар билан рақобатлашиш имконини беради.

Рейтингни тузишда географик омиллар, логистик қулайликлар, табиий ресурслар, молиявий барқарорлик, ички саноатнинг ривожланганлик даражаси инобатга олинади. Мазкур рейтингда ядро қуролларининг мавжудлиги, денгизга чиқиш йўллари бўлмаган мамлакатларда флотнинг йўқлиги аҳамиятга эга эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг