Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Магистратурага қўшимча қабулга рухсат берилди

Магистратурага қўшимча қабулга рухсат берилди

Магистратура имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли олий таълим муассасаси қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22 июндаги ПҚ–5157-сон қарори ()га кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг