Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шошилинг! Олий ҳарбий божхона институтига қабул давом этмоқда

Шошилинг! Олий ҳарбий божхона институтига қабул давом этмоқда

Фото: ЎзА

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтига 2018/2019 ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда.

Абитуриентлар танлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йил 5 мартда 2659-сон билан рўйхатдан ўтган «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом» талаблари асосида амалга оширилади.

Олий ҳарбий божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 февралидан 1 апрелга қадар амалга оширилади.

Мазкур институтга кириш истагида бўлган абитуриентлар доимий яшаш манзилидаги божхона бошқармаларининг Кадрлар хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг