Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ олимлари «Scopus Award-2018» мукофотини қўлга киритишди

ТАТУ олимлари «Scopus Award-2018» мукофотини қўлга киритишди

Бугун, 23 ноябрь куни «Scopus Award-2018» маросимида йил давомида илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланган ўзбекистонлик олимлар тақдирлангани ҳақида хабар бергандик.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети матбуот хизмати маълум қилишича, эълон қилинган натижаларга кўра ТАТУнинг «Ахборот-кутубхона тизимлари» кафедраси мудири, доцент Барно Ғаниева ҳамда ушбу кафедранинг профессори Марат Раҳматуллаев Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўйича энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар сифатида тан олиндилар.

«Scopus Award» — «Scopus» тизими маълумотларига таянган ҳолда топшириладиган жаҳоннинг фахрли илмий мукофоти ҳисобланади. «Scopus» тизими ўз ичига 1788 йилдан буён чоп этилиб келинаётган 70 миллиондан ортиқ илмий нашрларга оид аналитик маълумотларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг