Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт олий ўқув юртлари сони яна биттага кўпайди

Тиббиёт олий ўқув юртлари сони яна биттага кўпайди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ташкил этилди.

Сурхондарё вилоятидаги даволаш-профилактика муассасаларида 2000 нафарга яқин шифокорга эҳтиёж бор. Айниқса, вилоятдаги ҚВПлар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини умумий амалиёт шифокорлари билан таъминлаш даражаси 50 фоизга ҳам етмайди.

Олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 23 январдаги 12-сонли баённомаси асосида Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига жорий ўқув йили учун 300 нафар сурхондарёлик ёшлар туманлар кесимидаги шифокорларга бўлган эхтиёжларни қоплаш мақсадида ажратилган квоталар асосида қабул қилинди. Ушбу талабалар бугунги кунда аниқ мақсади ва иш жойига эга. Чунки ҳар бир талаба вилоят хокимлиги билан келишган ҳолда қишлоқ оилавий поликлиникалари, кишлоқ врачлик пунктларида ишлаш учун шартнома имзолаган.

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали энг сўнгги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиётга оид барча асбоб-ускуналар — фантом ва муляжлар, лаборатория анжомлари билан жиҳозланган. Олий таълим даргоҳида тиббиётга оид адабиётлар билан тўлиқ таъминланган ахборот ресурс маркази, турар жой ва ётоқхоналар, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун замонавий ёпиқ спорт иншоотлари барпо этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг