Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим «PAYNET» шохобчалари яна «хизмат ҳақи» ола бошлади

Айрим «PAYNET» шохобчалари яна «хизмат ҳақи» ола бошлади

Фото: «MobInfo.uz»

Шу кунларда Тошкентнинг айрим ҳудудларидаги «PAYNET» шохобчалари мижозлардан яна «хизмат ҳақи» фоизини ола бошлади. Бу ҳақдаги хабарлар дастлаб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Хусусан, фойдаланувчиларнинг айтишича, бу каби ҳолатлар Юнусобод даҳасида ва Тошкентнинг бошқа бир қатор қисмларида қайд этилган.

«MobInfo.uz» нашрининг мухбири ҳам ушбу хабарлар ҳақиқат эканлигини текшириб кўрган. «ТТЗ» массивида жойлашган «PAYNET» шохобчалари мижозлардан «хизмат ҳақи» фоизини олган. Масалан, 5000 сўм тўлов қилинганида, мижоздан 200 сўм хизмат талаб қилинади.

«PAYNET» шохобчалари ходимларининг сўзларига қараганда, улар юқорида кўрсатилган фоизни олишга мажбур бўлишмоқда, чунки акс ҳолда «шохобча молиявий жиҳатдан ўзини оқламаётганмиш». «Ё шохобчани ёпишимиз керак, ёки шу тартибда ишлашимиз», — дейди «пайнетчи»лардан бири.

Эслатиб ўтамиз, «PAYNET» шохобчалари мавжуд қонунларга кўра, фоизларни якуний фойдаланувчидан эмас (аҳоли), балки тизим ҳамкорлари — мобиль алоқа операторлари, интернет провайдерлар ва «симли ТВ» ва ҳоказолардан олиши керак.

Мамлакатдаги «UZPAYNET» шохобчаларининг сони 25 мингдан ошади. Ҳар куни «UZPAYNET» орқали бир неча миллион тўловлар амалга оширилади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг