Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азим Ахмедхаджаев Афғонистон АКТ вазирини қабул қилди

Азим Ахмедхаджаев Афғонистон АКТ вазирини қабул қилди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёбини қабул қилди. Шунингдек, учрашувда «Афғон Телеком» компанияси раҳбари Ажмал Аян ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки давлат тармоқ операторлари ўртасидаги халқаро телефон трафик сиғимини катталаштириш, халқаро интернет тармоғига юқори тезликда уланишни ташкил қилиш, АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш каби янги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари учрашувнинг диққат-марказида бўлди.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳалар нафақат алоқа соҳаси ўртасидаги, балки бошқа йўналишларда ҳам минтақавий ҳамкорликнинг ҳам кенгайишига хизмат қилади. Мазкур учрашув якуни юзасидан томонлар истиқболдаги ҳамкорлик бўйича зарур меъёрий ҳужжатларни имзолашга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг