Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон президенти «Telegram»ни блоклаш таклифига қарши

Эрон президенти «Telegram»ни блоклаш таклифига қарши

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Фото: «Hi-News»

Павел Дуровнинг «Telegram» мессенжери эришаётган натижалар Эрон ҳукуматини ташвишга солмоқда. Ҳукумат амалдорлари мазкур мессенжер аҳолининг норозилик намойишларини ўтказишида восита бўлаётганидан ғазабда, деб хабар беради «Hi-News».

Эрон ҳукуматининг бир қатор амалдорлари «Telegram»ни мамлакат ҳудудида блоклашга чақирди.

Олий даражадаги Кибернетика кенгашининг котиби Ҳасан Фирузободий «Telegram»нинг янги криптовалютаси маҳаллий иқтисодиётни заифлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Telegram» Эрондан бошқа бирорта мамлакатда бу қадар етакчи мессенжер ҳисобланмайди. «Telegram» расман иқтисодий платформа сифатида фаолият юритишини маълум қилди ва шу тарзда у Эрон миллий валютасини заифлаштиради. Биз ушбу мессенжернинг виртуал валютасини мамлакатга киришига йўл қўя олмаймиз», — деди Фирузободий.

Шунга қарамай, мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний бу каби баёнотларга қарши. «Ўзаро хабарлар алмашишга мўлжалланган маҳаллий дастурларни яратиш ва оммалаштириш учун «Telegram»ни блоклаш ечим бўла олмайди», — деди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг