Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Фейсбук» яна бир марта «андроид» ясашга уриниб кўради

«Фейсбук» яна бир марта «андроид» ясашга уриниб кўради

Фото: «iXBT.com»

«Facebook» компанияси ўз амалий тизими устида изланяпти, мақсад — маблағни иқтисод қилиш ҳамда «Android» ва «Google»га боғланиб қолмаслик, деб ёзмоқда «Вести.Hi-tech».

«Facebook»да ўз қурилмалари етарлича: Марк Цукерберг фирмаси «Portal» ақлли қурилмаларини сотяпти, виртуал реаллик шлеми — «Oculus»нинг хилма-хилини чиқариб ташлади, ҳатто одамларнинг фикрини ўқий оладиган қурилмагача яратишни режалаштириб қўйган. Бироқ компанияда ўз оператив тизими йўқ эди, ўша номлари саналган «темир» қурилмаларнинг «мияси» бегона — андроидлар эди.

Ана шу бўшлиқни тўлдириш вазифаси бир пайтлар «Windows NT»ни ишлаб чиққан одамлардан бири Марк Луковски бошчилигидаги гуруҳ зиммасига юкланди. «The Information» ўз ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, «Фейсбук»нинг оперативкаси нулдан бошлаб ёзилади. Тўрт минг кишилик янги бўлинма Берлингеймда, компания штаб-квартирасидан шимолдаги 6500 квадрат метрлик офисда жойлашади.

Эслатиб ўтиш ўринлики, «Facebook»нинг ўз амалий тизимини яратиш борасидаги илгариги уриниши (2013 йили HTC компанияси билан ҳамкорликда) таназзулга учраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг