Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google»нинг янги алгоритми кўз орқали юрак касаллигини аниқлай олади

«Google»нинг янги алгоритми кўз орқали юрак касаллигини аниқлай олади

Янги дастурий таъминот бемор кўзининг тубини сканер қилиш орқали юрак касалликларини аниқлайди.

Фото: «NV.ua»

«Google» қидирув тизимининг мутахассислари сунъий интеллект ёрдамида юрак касалликларини аниқлашнинг янги усулини яратди. Яратилган алгоритм шифокорларга юрак-қон томир касалликларини кўз пардасини сканер қилган ҳолда аниқлаш имконини беради, деб хабар қилди «NV.ua».

«Google» компаниясининг янги дастурий таъминоти бемор кўзининг тубини сканер қилиш орқали унинг ёшини, қон босимини ва айрим зарарли одатларини аниқ айтиб бера олади. Шундан сўнг у орқали юрак хуружини бошқа замонавий усуллар каби тахмин қилиш мумкин.

«Google» олимлари алгоритмни яратишда уч мингдан ортиқ беморнинг тиббий маълумотларидан фойдаланган. Шунингдек, ушбу маълумотлар кўз шоҳ пардасининг сканер қилинган тасвирларини ҳам ўз ичига олади. Шундан кейин нейрон тармоқлар мавжуд маълумотлар асосида шаблонларни яратиб, улар юрак-қон томир касалликлари хавфини башорат қилиш учун кўзни аниқ ўлчов билан текшириш пайтида назорат қилиш белгиларини боғлашни ўрганади.

Ихтирочиларнинг маълумотларига кўра, алгоритм юракдаги муаммони 70 фоиз тўғри аниқлайди. Бу эса қон топшириш орқали аниқланадиган «SCORE» анъанавий усулига қараганда 2 фоизгагина камроқ демакдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг