Ҳаводан ичимлик суви олувчи қурилма яратилди
Шанхайнинг Жиао Тонг университети мутахассислари атмосфера ҳавосидан ичимлик суви олиш имконини берувчи технологияни яратишди. Бу ҳақда China Daily хабар берди.
Ишланмага конденсация, ютилиш ва иссиқлик насоси усуллари асос қилиб олинган. Ушбу тизим намлик паст ва иссиқ минтақаларда қўл келиши мумкин.
Хитойлик муҳандислар қуёш панелларида ишлайдиган автоном станция — AtmosWell қурилмасини тақдим этишди. У ҳарорат 15 дан 40 даражагача, намлик 35 дан 99 фоизгача бўлган шароитда ишлайди. Кунига 50 литргача сув ишлаб чиқаради ва инфратузилмага уланишни талаб қилмайди. Қурилманинг ўлчамлари кичик автобус бекати катталигича келади.
Бундан ташқари, суткасига 1,6 минг литрга яқин сув чиқариш қувватига эга платформа ҳам яратилди. Ундан ороллар, кичик аҳоли масканлари, чекка ҳудудлардаги меҳмонхоналарда фойдаланиш таклиф этилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter