Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Литва электрон фуқаролик жорий этилаётган иккинчи мамлакатга айланди

Литва электрон фуқаролик жорий этилаётган иккинчи мамлакатга айланди

Литва паспорти.

Фото: «Migration Law Center»

Литва электрон фуқаролик жорий этилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади. Бу ҳақда «Comments.ua» хабар берди.

Рақамлаштириш хорижлик фуқароларга Литва фуқаролигини олишда ёрдам беради.

«Барча истовчилар Литва электрон фуқаролигини олишга ариза топширишлари мумкин. «Электрон фуқаро» мақоми хос рўйхатдан ўтиш рақамини олиш имконини беради. Бу рақам ёрдамида Литвада компанияларни онлайн рўйхатдан ўтказиш, банкда ҳисоб рақами очиш, барча тегишли солиқ ва тўловларни узиш, шартномаларни (шу жумладан, халқаро шартномаларни) электрон имзо билан тасдиқлаш ҳамда Литвадаги бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин», — дейилади Литва миграция хизмати расмий сайтида эълон қилинган маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи бўлиб электрон фуқароликни яна бир Болтиқбўйи мамлакати — Эстония 2014 йилда жорий этган. Ўтган даврда 75 минг нафардан зиёд хорижлик Эстониянинг электрон фуқароси мақомига эга бўлган. Ўша йилдан Эстония хорижликларга мамлакатда 3 ойгача яшаш ва ишлаш имконини берувчи визалар тақдим этишни ҳам бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг