Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мобиль алоқа хизматлари сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди

Мобиль алоқа хизматлари сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди

Фото: «Mitc.uz»

Шу йилнинг 4 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари билан давра суҳбати ўтказди. Тадбирда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини яхшилаш масалалари муҳокама этилди.

Давра суҳбатида давлат раҳбари томонидан жорий йилда интернет тезлигини 8-10 баробарга ошириш вазифа этиб топширилгани алоҳида таъкидланди. Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш учун қонунчиликни такомиллаштиришдан тортиб соҳага йирик инвестицияларни жалб этишгача бўлган комплекс масалаларни ҳал этиш лозим. Айни пайтда литсензиялаштириш, рухсатномалар бериш ва бошқа кўплаб жараёнларни соддалаштириш устида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Фото: «Mitc.uz»

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, алоқа сифати устидан шикоятлар борган сари ўсиб бормоқда. Биргина 2018 йилнинг дастлабки чорагида ана шундай мурожаатлар сони 1,5 мингдан ошиб кетди. Статистик таҳлиллар мурожаатларнинг аксарияти қуйидаги соҳаларга оид бўлаётганини кўрсатмоқда: интернет хизматлари — 349 та мурожаат (22 %), турғун алоқа — 272 та мурожаат (17 %), мобиль алоқа — 275 та мурожаат (17 %), почта алоқаси — 153 та мурожаат (10 %) ва телерадиодастурлар — 77 та мурожаат (5 %).

Шу йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикас Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан, шу жумладан, «Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳам тасдиқланди ва у 2018 йил 1 июньдан бошлаб кучга киради.

Фото: «Mitc.uz»

Низом Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан «УНИCОН.УЗ» Давлат унитар корхонаси билан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиб, у телекоммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) қўллаш ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш, телекоммуникация тармоқларини ишончли барқарор, узлуксиз ишлаб туриши имконини беради. Шунингдек, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида хизматларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш борасида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайди.

Мавзкур низом мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларга тарқатилади.

Фото: «Mitc.uz»

Давра суҳбати давомида операторларга алоқа бозоридаги муаммоларни кун тартибига киритиш, мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар фаолиятида учрайдиган бюрократик тўсиқлар ҳақида сўзлаб бериш имконияти тақдим этилди.

Худди шундай учрашувларни доимий равишда ўтказиш келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг