Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси «DIGITAL ALMATY 2020» форумида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси «DIGITAL ALMATY 2020» форумида қатнашади

Эртага, 31 январ куни Қозоғистоннинг жанубий пойтахти — Олмаота шаҳрида «DIGITAL ALMATY 2020» форуми бўлиб ўтади.

Форум шўъба йиғилишларида сунъий интеллект, рақамли иқтисодиётнинг келгуси ривожланиш йўналишлари, рақамли трансформация ва ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилиниб, ўзаро тажриба алмашилинади. Шунингдек, форум доирасида стартап-лойиҳалар ва АТ-ечимлари тақдимотлари ўрин олган кўргазма, икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Форум ишида халқаро ташкилотлар раҳбарлари, АТ соҳасининг етакчи экспертлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. Шу жумладан, халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашмоқда.

Халқаро анжуман тафсилотларини «Xabar.uz» мухбири бевосита кузатиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг