Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АК ўқитувчи-тренерлар танловини эълон қилади

«Ўзбектелеком» АК ўқитувчи-тренерлар танловини эълон қилади

«Ўзбектелеком» АК «Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиали ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитувчи-тренерлар танловини эълон қилади:

  1. Телекоммуникация технологиялари (телекоммуникация тармоғини бошқариш, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш, телекоммуникация, телерадиоузатиш, мобил тизимлар)
  2. Телевизион технологиялар (аудиовизуал технологиялар, телестудия тизимлари ва дастурлари)
  3. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида менежмент ва маркетинг (маркетинг, стратегик менежмент, молиявий менежмент, интернет бизнес менежменти)
  4. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими
  5. Почта алоқаси технологияси
  6. Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик
  7. Компютер инжиниринг (компютер инжиниринг, мултимедиа технологиялари)
  8. Телекоммуникация корхоналарида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва экология
  9. Алоқа қурилмаларининг қайта тикланувчи электр таъминот манбалари
  10. Телекоммуникация корхоналарида метрологик таъминот ва ўлчаш воситаларини қиёслашни ташкиллаштириш
  11. Педагогика ва андрагогика
  12. Психология
  13. Телекоммуникация соҳасида сотувлар ва мижозлар билан ишлаш
  14. Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга ошириш
  15. Молия ва бухгалтерия ҳисоби
  16. Корпоратив бошқарув
  17. Фалсафа (этика, эстетика, мантиқ)
  18. Маънавият асослари.

Танловда қатнашмоқчи бўлган номзодлар «Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиали директори номига электрон почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берадилар:

  • резюме (анкета);
  • маълумоти тўғрисидаги дипломларнинг (илмий даража ва илмий унвонга эга бўлса, асословчи ҳужжатлар) нусхалари;
  • ўқув-услубий ҳужжатлар тўплами (юқоридаги йўналишлар бўйича номзод сўровига мувофиқ тақдим этиладиган ўқув курси мавзулари ёки ўзи томонидан таклиф этилаётган ўқув курси мавзуларига тегишли бўлган ўқув ва тарқатма материаллар).

Аризалар 2019 йил 25 мартгача қабул қилинади.

Танловда кўрсатилган йўналишлар бўйича фан докторлари, фан номзодлари ва соҳаларнинг етук мутахассислари қатнашишлари мумкин.

Мурожаат учун манзил:

Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 97-а уй, «Бодомзор» метро бекати (мўлжал: «RADISSON» меҳмонхонаси қаршисидаги бино).

Маълумот учун телефон: 71-234-01-50,

факс: 71-234-49-22

E-mail: hrcenter@uztelecom.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг