Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Павел Дуров «Telegram» блокланишига розими?

Павел Дуров «Telegram» блокланишига розими?

Фото: «NV.ua»

«Telegram» мессенжери асосчиси Павел Дуров Россия судида ўз сервисини ҳимоя қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда «Agora» халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи раҳбари, мессенжерни судда ҳимоя қилиши керак бўлган адвокат Павел Чиков ўз блогида маълум қилди, деб хабар беради «NV.ua».

«Павел Дуров ўз адвокатларига 13 апрель куни «Роскомнадзор»нинг даъвоси бўйича бўлиб ўтадиган суд ишида қатнашмаслик борасида топшириқ берди», — деб ёзади Чиков.

Адвокатнинг сўзларига қараганда, «Telegram» мессенжерини жавоб берувчи сифатида эмас, балки манфаатдор шахс сифатида блоклаш ишига жалб қилинган.

«Telegram» — хорижий компания бўлиб, вакилининг ваколатлари шунчаки қоғозли ишончнома кўринишида эмас, балки апостил ва бошқа логистик ҳужжатлар билан расмийлаштирилган. Шундай экан, суднинг биргина қўнғироғига етиб боришга ҳеч ким тайёр ҳам, мажбур ҳам эмас», — дея таъкидлайди Чиков.

Эслатиб ўтамиз, «Роскомнадзор» идораси «Telegram» томонидан шифрлаш калитлари берилмагани учун мессенжер ахборот ресурсларига киришни чеклаш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган эди. Суд мажлиси бугун бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг