Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram»ни Россияда блоклаш бўйича судга ариза берилди

«Telegram»ни Россияда блоклаш бўйича судга ариза берилди

Фото: «Известия»

«Роскомнадзор» идораси «Telegram» томонидан шифрлаш калитлари берилмагани учун мессенжер ахборот ресурсларига киришни чеклаш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилди, деб хабар берди «Известия».

«Роскомнадзор томонидан 6 апрель, жума куни «Telegram» ахборот ресурсларига киришни Россия ҳудудида чеклаш талаби билан Таганск туман судига даъво аризаси тақдим этилди», дейилади идора хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Роскомнадзор» 2017 йилнинг апрелида Санкт-Петербургда содир бўлган террорчилик ҳуружи иштирокчилари ёзишмаларини ўрганиш учун «Telegram» маъмуриятидан шифрлаш калитларини беришни сўраган эди.

Шу йилнинг 20 март санасида сўралган ахборотларни тақдим қилишга «Telegram»га 15 кун муҳлат берилди, кейинроқ Федерал хавфсизлик хизмати бу муддатни 10 кунга қисқартирди.  

2 апрелга қадар бу сўровга «Telegram»дан ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Мессенжер маъмурияти сўралган маълумотларни бериш техник томондан имконисиз эканини таъкидлаб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг