Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги тафовутни янада чуқурлаштиради — Anthropic

Сунъий интеллект бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги тафовутни янада чуқурлаштиради — Anthropic

Фото: Ferra.ru

Claude чат-ботини ишлаб чиққан Anthropic компанияси сунъий интеллект бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги тафовутни янада чуқурлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сабаби — сунъий интеллект учун кўп харажат ва мураккаб инфратузилма керак. Шу боис янги технологиялар асосан ривожланган мамлакатлар фойдасига ишлаши мумкин.

Claude орқали ўтказилган икки миллиондан ортиқ мулоқот таҳлили кўрсатишича, бой мамлакатлар камбағал мамлакатларга қараганда сунъий интеллектни анча тез ўзлаштирмоқда ва ҳозирча вазият яхшиланаётганига ҳеч қандай ишора йўқ. Microsoft тадқиқоти ҳам буни тасдиқлайди: «глобал шимол» сунъий интеллектни «глобал жануб», яъни учинчи дунёга қараганда қарийб икки баравар тезроқ жорий этмоқда.

Ўз-ўзидан, бу зиддият минтақалар турмуш даражасидаги тафовутни янада чуқурлаштириши эҳтимолдан холи эмас.

Аммо MIT тадқиқоти генератив сунъий интеллектга сармоя киритган компанияларнинг 95 фоизи ҳали ҳам соф фойдага кирмаганини кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг