Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралия Афғонистондаги қотилликлар учун кечирим сўради

Австралия Афғонистондаги қотилликлар учун кечирим сўради

Австралиянинг элита ҳарбийлари афғонларни шунчаки ўлдиришгани маълум бўлган эди.

Текширув чоғида Австралия контингентининг SAS (Махсус ҳаво-десант хизмати полки) бўлинмасидаги ҳарбий хизматчилар жанг майдонидан ташқарида камида 39 нафар афғонни ўлдиришгани аниқланган. Ушбу айбловлар 400 нафар гувоҳнинг кўрсатмаларига асосланган.

Қайд этилишича, 2009 — 2013 йилларда патруль командирлари сафга янги қўшилган аскарларга тезроқ мослашишлари учун афғонларни шунчаки ўлдиришни буюришган. Ҳарбий асирлар, деҳқонлар, тинч аҳоли уларнинг қурбонига айланишган. Австралияликлар афғонларни ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлишди, деб алдаб сабабсиз қотилликларни яширишга уринишган. 19 кишига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди, SAS батальонларидан бири эса тарқатиб юборилади.

Ушбу ҳолат маълум бўлгач, Австралия бош вазири Скотт Моррисон Афғонистон президенти Ашраф Ғанига қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирди. Суҳбат давомида австралиялик аскарларнинг бундай ҳаракатидан қаттиқ афсусдалигини билдириб, бу иш юзасидан адолатли қарор чиқарилишига ваъда берган.

Австралия ташқи ишлар вазири Мэрис Пэйн ҳам афғонистонлик ҳамкасбига узр сўраб хат ёзган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг