Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болгария президенти ўрнига мамлакатни ким бошқариши маълум бўлди

Болгария президенти ўрнига мамлакатни ким бошқариши маълум бўлди

Румен Радев.

Фото: БНТ Новини

Болгария президенти вазифасини Румен Радев истеъфога чиққанидан сўнг вице-президент Илияна Йотова бажаради. Болгария миллий телевидениеси эфирга узатган мурожаатда Радев шуни маълум қилди.

«Шуни таъкидлашни истардимки, президент ва вице-президент лавозимидаги тўққиз йиллик фаолиятимиз давомида биз умумий мақсад йўлида самарали ва уйғун ишлашимиз мумкинлигини кўрсатдик. Ишончим комилки, Илияна Йотова муносиб давлат раҳбари бўлади», — деди президент.

Илияна Йотова

18 январ кун Радев истеъфога чиқишини эълон қилди. Сиёсатчи айтишича, у парламентдаги сиёсий партиялар янги ҳукуматни шакллантира олмаганидан кейин муқаррар бўлиб қолган муддатидан олдинги парламент сайловида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Ўтган йилнинг декабр ойида Болгария бош вазири Росен Желязков мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида вазирлар маҳкамасининг истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Болгария телеграф агентлигининг таъкидлашича, воқеа парламент ҳукуматга ишончсизлик вотуми учун овоз бермоқчи бўлган пайтда юз берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг