Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британия бош вазири яширинча уйланди

Буюк Британия бош вазири яширинча уйланди

Фото: «Tvzvezda.ru»

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон яширин равишда узоқ йиллик севгилиси 33 ёшли Кэрри Саймондс билан турмуш қурди. Бу ҳақда 29 май куни Daily Mail хабар тарқатди.

Шу тариқа, Жонсон 199 йил ичида ўз лавозимида турмуш қурган биринчи бош вазирга айланди. Бундай ҳолат охирги марта «Ливерпул»нинг иккинчи графи Роберт Бэнкс Женкинсон 1822 йилда Мэри Честерга уйланганда содир бўлганди.

Газетанинг ёзишича, эр-хотин Вестминстер католик черковида қасамёд қилишган. Маросимда 30 нафар меҳмон қатнашди. Уни эса ўтган йили эр-хотиннинг ўғлини чўқинтирган Дэниел Хамфрис олиб борди.

56 ёшли Жонсон учун бу учинчи никоҳ ҳисобланади. Эр-хотин 2019 йил декабрь ойида турмуш қуришди. 2020 йил 29 апрелда улар Уилфред исмли ўғил кўрдилар. Жонсон уни коронавирусдан қутқарган шифокорлар номи билан атаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг