Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёга машҳур «Да Винчи коди» асари муаллифининг собиқ рафиқаси уни судга берди

Дунёга машҳур «Да Винчи коди» асари муаллифининг собиқ рафиқаси уни судга берди

Фото: «Orpheusradio.ru»

Таниқли «Да Винчи коди» китобининг муаллифи Дэн Брауннинг собиқ рафиқаси ортиқча харажатлар учун ёзувчини судга берди. Блайт Брауннинг сўзларига кўра, у ўртадаги умумий пулни маъшуқаларига сарфлаб юборган, деб ёзади «The Daily Mail».

Аёл Браунни олти йил давомида унга хиёнат қилганликда айбламоқда. Ҳатто, 29 ёшли голландиялик дрессировкачи Жудит Питерсен билан ҳам ишқий муносабатларда бўлган. Блайтнинг айтишича, собиқ эри унга иккита от сотиб олиб берган: улардан бирининг нархи отнинг калласидек бўлган. Шунингдек, Блайтнинг таъкидлашича, ёзувчи амалдор, стилист ва шахсий мураббийи билан «дон олишиб юрган».

Ёзувчининг ўзи унга қарши билдирилган айбловларни тан олмаяпти, уларни туҳмат эканлигини таъкидлаяпти. Унинг айтишича, суд жараёнлари унинг қалбини тилка-пора қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг