Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон вице-президенти ҳам коронавирусга йўлиқди

Эрон вице-президенти ҳам коронавирусга йўлиқди

Фото: EPA

Эроннинг оила ва аёллар масалалари бўйича вице-президенти Маъсума Эбтекарда коронавирус учун ўтказилган тест ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берган.

Таъкидланишича, Эбтекар кўрикдан чоршанба куни ўтган, уларнинг натижаси пайшанба куни эрталаб олинган. Шундан сўнг, у уй карантинида қолишга қарор қилган.

Аввалроқ, парламентнинг Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Мужтоб Зуннур, депутат Маҳмуд Содиқий ва Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ирож Харирчи ҳам коронавирус билан касалланганди.

Расмий маълумотларга кўра, Эронда коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони 245 тани ташкил этади, шундан камида 26та ўлим қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг