Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронга қарши ҳарбий операция «ҳал қилувчи босқич»га кирмоқда — Исроил мудофаа вазири

Эронга қарши ҳарбий операция «ҳал қилувчи босқич»га кирмоқда — Исроил мудофаа вазири

Фото: Global Look Press

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эронга қарши ҳарбий операция «ҳал қилувчи босқич»га кираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Исроилнинг Ynet нашри хабар берди.

«Биз ҳал қилувчи паллада турибмиз ва қанча керак бўлса, шунча давом этамиз», — деди вазир.

10 март куни Ynet ўз манбасига асосланиб, Эронга қарши ҳарбий кампания камида яна икки ҳафта давом этиши ҳақида ёзган эди.

28 феврал куни АҚШ Исроил билан ҳамкорликда Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. Америка ва Исроил кучлари ҳарбий объектларга, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракета мажмуалари, базалар ва ҳарбий-денгиз флоти объектларига ҳужум қилди. Вашингтон операциядан кўзланган мақсад — Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ҳамда унинг ракета ва ядровий дастурлари ривожланишига йўл қўймаслик эканини билдирган.

Операция бошланганидан бери Эрон ҳудудига юзлаб зарбалар берилди. Ҳужумлар нишонида қўмондонлик пунктлари, қурол-яроғ омборлари ва ракета учириш қурилмалари бўлди. Теҳрон бунга жавобан Американинг Яқин Шарқдаги базалари ва иттифоқчиларига ракета ҳамда дронлар билан зарба беришни бошлади. Бу эса минтақадаги можаронинг кескин кучайишига (эскалациясига) олиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг