Жаҳоннинг энг бой шаҳарлари аниқланди
Токио.
Япония пойтахти Токио сайёрамизнинг 2025 йилдаги энг бой шаҳри дея эътироф этилди. Шаҳар ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 2,55 трлн долларга етди.
Жаҳоннинг 300 та энг бой шаҳри рейтинги CEOWORLD Magazine журнали томонидан тузилди.
Таъкидланишича, Токио қаторасига 2025 йилда ҳам ушбу мақомни қўлга киритди.
Энг бой шаҳарлар рўйхатида 2-ўринни Ню-Йорк (ЯИМ ҳажми — 2,49 трлн доллар), 3-ўринни Лос-Анжелес (1,62 трлн доллар) банд этди.
Кейинги ўринларда Лондон (1,47 трлн доллар), Сеул (1,42 трлн доллар) ва Париж (1,39 трлн доллар) жойлашди. Тадқиқотга кўра, рейтингдаги етакчи 10 та шаҳарга жаҳон ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми тўғри келади. Энг бой шаҳарлар рўйхатида Марказий Осиёдан биронта шаҳар йўқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter