Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин 20 кун деганда халққа кўриниш берди

Ким Чен Ин 20 кун деганда халққа кўриниш берди

Фото: «РИА Новости»

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 20 кундан бери илк марта кўриниш берди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Рёнхап (Yonhap) агентлиги хабар берди.

Ким Чен Ин 30 апрель куни Сунчхон шаҳридаги ўғит заводи очилиш маросимида қатнашган.

Шимолий Корея раҳбари 12 апрелдан сўнг «йўқолиб қолганди», шундан кейин ҳар хил гап-сўзлар чиқиб кетди. Жанубий Кореянинг «Daily NK» нашри Ким Чен Ин операциядан кейин даволанишда экани тўғрисида ёзганидан кейин турли ОАВ ва ижтимоий тармоқларда унинг саломатлиги хавф остидалиги тўғрисида миш-мишлар тарқади. Ҳатто уни ўлдига чиқарганлар ҳам бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг