Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одам саломатлиги учун энг хавфли омил қайси?

Одам саломатлиги учун энг хавфли омил қайси?

Фото: «Rambler»

Олимлар инсон саломатлигини энг кучли ёмонлаштирувчи омилни аниқлашди. Бу ҳақда «Science Alert» нашри хабар берган. «Рамблер»нинг ёзишича, бу глобал иқлим ўзгаришидир. Биринчи навбатда, экстремал об-ҳаво шароити ва ҳаво ҳароратининг кўтарилиши болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар саломатлигига таъсир ўтказади. Шунингдек, ҳавонинг исиши бир қанча дори-дармонлар, жумладан, инфузион эритмалар хавфсизлиги ва самарасини пасайтириши мумкин. Умуман олганда, бу кўпгина давлатларда соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини жиддий ёмонлаштиради.

Шундай вазиятлар ҳам бўладики, беморлар муолажаси табиий офатлар туфайли узилиб қолади. Ҳаво ҳолати ёмонлашади, карбонат ангидрид гази таркиби ортади. Бу бурун шиллиқ қавати шишига олиб келиши ҳамда аллергик реакциялар хавфини ошириши мумкин. Устига-устак, аллергиклар аномал иссиқ об-ҳаво сабаб ўсимликларнинг анча пайтгача жуда кўп миқдорда гул чанги ажратишидан қийналишади. Аллергия аҳолининг 20 фоизида кузатилиши мумкин. Жазирама чақалоқлар нафас тизимида зарарли қурум ва ҳомиладор аёлларда вақтидан олдин туғуруқ хавфини ошириши мумкин.

Одам саломатлиги учун иқлим ўзгариши билан боғлиқ бошқа асоратлар — тери саратони, ичак инфекцияси, сувсизланиш, шимолий мамлакатларда тропик касалликлар, геморрагик безгак, руҳий ва неврологик хасталиклар, инсультлар тарқалиши қайд этилади. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши бутун дунёда демографик вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади. Бу эса ҳарбий зиддиятлар ва бахтсиз ҳодисалар туфайли жароҳатлар хавфини кўпайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг