Покистонда айирмачилар ҳужуми сабаб 80 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
Покистонда балужистонлик айирмачилар ҳужуми сабаб 80 нафардан ошиқ киши ҳалоа бўлди.
AP агентлиги хабар беришича, шанба куни Покистоннинг Балужистон вилоятида 80 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган бир қатор мувофиқлаштирилган ҳужумлар амалга оширилди. Ҳужум учун масъулиятни сепаратист гуруҳ Балужистон Озодлик Армияси зиммасига олди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 11 тинч аҳоли, 10 хавфсизлик ходими ва 67 та ҳужумчи ҳалок бўлган. Гуруҳ шунингдек, бир нечта банкларни талон-тарож қилган.
Вилоят ҳукумати вакили Шаҳид Ринднинг сўзларига кўра, ҳужумларнинг аксарияти барбод бўлган. Балужистон бош вазири Сарфраз Бугти ўз навбатида хавфсизлик кучлари ҳужумчиларни таъқиб қилаётганини айтди.
Балужистон соғлиқни сақлаш вазири Бахт Муҳаммад Какарнинг сўзларига кўра, шанба куни ҳужумлар деярли бир вақтнинг ўзида бошланган. Гуруҳ Долбандин шаҳридаги қўриқлаш постлари, полиция машиналари ва маъмуриятни нишонга олган. Улар шунингдек, автомагистралда автобус йўловчиларини гаровга олишга уринишган.
Мастунг туманида жангарилар қамоқхонага ҳужум қилишган ва 30 маҳбусни озод қилишган. Улар шунингдек, Нушки туманидаги милиция штаб-квартирасига бостириб киришга уринишган, аммо ҳужум қайтарилган.
Расмийларга кўра, сўнгги икки кун ичида 108 жангари ўлдирилган, жумладан, бир кун олдин вилоятдаги иккита бошпанага қилинган рейдлар пайтида 41 киши ўлдирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter