Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Россиянинг дўст ва душманлари ҳақида гапирди

Путин Россиянинг дўст ва душманлари ҳақида гапирди

Унинг айтишича, Россиянинг душманларидан кўра дўстлари кўп, лекин иккаласи ҳам бирдек шарафдир. Бу ҳақда Владимир Путин Москва мери Сергей Собянин билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.

«Бир машҳур ибора бор: бизнинг дўстимиз ва душманимиз бўлиши – бирдек шарафдир», деди Путин учрашув чоғида.

Шаҳар мэри давлат раҳбарига Москвадаги вазият бўйича ҳисобот тақдим этишдан олдин уларга саломатлик тилаган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат парламенти юқори палатаси – Федерал мажлисга йўллаган мурожаатида ташқи сиёсатга доир масалалар ҳақида гапиратуриб, ядро қуроли шай ҳолатда эканига ҳам шаъма қилган эди.

Буюк Британиянинг «The Telegraph» газетаси Россия раҳбарининг ушбу баёнотини «таҳдидли огоҳлантириш» деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг